PAZANDA UY BEKASI

🌙KANALIMGA HUSH KELIBSIZ AZIZLAR IN SHA ALLOH SIZLAR BILAN PAZANDALIK SIRLARINI BIRGALIKDA BAHAM KO‘RISHGA HARAKAT QILAMIZ OBUNA BO‘LISHNI UNUTMANG DO‘STLAR🥰🥰🥰

🥗Salatlar 2023 dunyo salatlari

🍟🌯fastfood hamda tez tayyor taomlar🤩

🍰Bir biridan mazali pirojnilar

🍗Go‘shtli va go'shtsiz taomlar

🍸mazali ichimliklar

🍪shirin pechenilar pishiriqlar

🎂Yangicha to‘rtlar

👩‍🍳Bekajonlarimiz uchun ajoyib layfhaklar

🕋🕌Nashida va ma'ruzalar kerakli zikr va duolar

Faqat bizning kanalda layk va patpiska uchun barchanggizga rahmat 🥰🌿🌿🌿🌿

Allohim sizlarni Jannati bilan siylasin Amiyn Ajma‘in 🤲🤲

t.me/pazandauybekasii


PAZANDA UY BEKASI

"У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас; Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)". ("Шуаро" сураси, 88-89-оятлар).

Аллоҳим, мени Сенга йўлиқишга муносиб қалб билан сийлагин!
Мубашшир Ахмад

2 years ago | [YT] | 6

PAZANDA UY BEKASI

Assalomu alaykum va rahmatullohu va barakatuh barcha obunachilarimga katta rahmat bugun 600 ta bo‘libmiz Alloh hammelardan rozi bo‘lsin Jazaak Allohu hoyron 🥰🫶🫶🫶🫶🫶

2 years ago | [YT] | 9

PAZANDA UY BEKASI

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар: “Мен қиёмат қо- йим бўлган кунда Одам фарзандларининг энг улуғиман, (бу би- лан) фахрланмайман, икки қўлимда ҳамду сано байроғи юқори кўтарилган бўлади, (бу билан ҳам) фахрланмайман, ана шу кунда Одамдан бошлаб барча пайғамбарлар менинг байроғим остига жамланишгай ва қабри биринчи очиладиган ҳам, биринчи шафо-б ат қилувчи ҳам ва биринчи шафоати қабул қилинадиган ҳам мен бўламан (булар билан фахрланмайман)” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти).

2 years ago | [YT] | 12

PAZANDA UY BEKASI

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ) ТАВАЛЛУДЛАРИ

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) та- валлуд топган сана тарихчилар орасида энг мунозарали мавзу- лардан биридир. Баъзи тарихчилар 569 ва 570 йилни кўрсатишса, баъзилар 571 йилни Пайғамбаримизнинг туғилган йиллари деб исботлашга уринади.

“Олий тарих” китоби муаллифи бундай дейди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фил йилида, якшанба куни кечаси, бир ривоятда, рабиъул аввалнинг 12-кечаси дунёга ташриф буюр- ганлар”. Кўпчилик Ислом уламолари мана шу кунни, яъни рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанбага ўтар кечасини Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақиқий таваллуд топган кунлари деб иттифоқ қилган. Умуман олганда, кўпчилик Ислом уламоларининг иттифоқ қилишича Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туғилган кунлари 571 йил, 20 апрел, душанба, рабиъул аввал ойининг 12-кунига тўғри келади”.

2 years ago | [YT] | 7

PAZANDA UY BEKASI

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ

— Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз.

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий розияллоҳуу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

2 years ago | [YT] | 6

PAZANDA UY BEKASI

Восила ибн Асқа (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Иброҳимга (алайҳиссалом) саҳифалар Рамазон- нинг биринчи кечасида нозил қилинди, Таврот Рамазоннинг ол- тинчи кечасида, Инжил Рамазоннинг ўн учинчи кечасида, Фурқон (Қуръони карим) эса Рамазоннинг йигирма тўртинчи кечасида нозил қилинди”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

2 years ago | [YT] | 10

PAZANDA UY BEKASI

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 610 йили Рамазони шариф ойида душанба куни одатдагидек Ҳиро ғорида ибодат қи- лаётган пайтларида Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом) орқали пайғамбарлик башоратини юборди. Жаброил (алайҳиссалом) келиб: “Эй Муҳаммад, мен Жаброилман, сен эса Аллоҳнинг элчисисан”, деди. Кейин Аллоҳнинг ҳузуридан олиб келган беш оятни Пайғамбаримизга ўқиб берди. Унда Аллоҳ шундай хитоб қилган:

«(Эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Раб­ бингиз исми билан ўқинг! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз карамлидир. У (инсонга) қалам билан (ёзиш- ни ҳам) ўргатди, У инсонга билмаган нарсаларини билдирди» (Алақ, 1–5).

2 years ago | [YT] | 12

PAZANDA UY BEKASI

улуғ рўза ибодати ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойи- да қуйидаги оят билан фарз қилинган:

«Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз» (Бақара, 183).

2 years ago | [YT] | 4

PAZANDA UY BEKASI

Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталари Абдуллоҳ, оналари Оминадир. Аждодлари Аднонгача бориб ета- ди. Боболарини тартиб билан келтирадиган бўлсак, қуйидагилар эди: Абдулмутталиб (Шайба), Ҳошим, Абдуманноф, Қусай, Ҳаким

(Килоб), Мурра, Каъб, Луай, Ғолиб, Феҳр (Қурайш), Молик, Назр, Кинона, Хузайма, Мудрика, Илёс, Низор, Маъад, Аднон. Аднон Исмоилнинг (алайҳиссалом) зурриёти бўлиб, Кайзар сулоласи- дан эди.
Оминанинг оталари Ваҳб, боболари эса қуйидагича: Навфал, Абдулуззо, Зуҳра, Ҳаким. Ҳаким Зуҳранинг ҳам Қусайнинг ҳам отаси эканини эътиборга олсак, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталари ва оналарининг насаби Ҳакимга келиб бирлашганини кўрамиз.

2 years ago | [YT] | 8

PAZANDA UY BEKASI

Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳдир. Агар томоғидан бирор нарса ўтиб кетмаса рўза очилмайди.
ذَاقَ شَيْئًا بِفَمِهِ وَإِنْ كُرِهَ لَمْ يُفْطِرْ
Оғзи билан бирор нарсани татиб кўрса макруҳ бўлсада, рўза очилмайди. (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юбормасдан, оғзидан чиқариб юбориши даркор, акс ҳолда рўза очилади) Роддул Муҳтор

2 years ago | [YT] | 8