Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Каналимизга хуш келибсиз 🤝
ИншаАллоҳ, биргаликда 100 000 обуначига етамиз!
Қўллаб-қувватлаётган барча обуначиларга катта раҳмат 🙏

Сизнинг ёрдамингиз — каналимиз кучайиши,
янги ва фойдали контентлар учун катта сабаб!
Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин 🤲


Shuhrat Usmonov

Ассалому алайкум қадрли обуначиларим! 🤲
Барчангизни муборак Жума айёми билан чин қалбимдан табриклайман!
Аллоҳ таоло қилган дуоларингизни қабул қилсин, ишларингизга барака, хонадонларингизга тинчлик ва файз ато этсин.
Бугунги Жума куни барчамиз учун янги имкониятлар, янги баракалар ва яхши янгиликлар куни бўлсин!
Дуоларда бир-биримизни эсдан чиқармайлик 🤍
Жума муборак бўлсин!


Барчангизни муборак Рамазон ойи билан табриклайман!
Рўзаларингиз қабул бўлсин, қилган ибодатларингиз ажрга тўлсин.
Аллоҳ таоло бу ойда барчамизга:
гуноҳлардан покланишни
қалбимизга хотиржамликни
рўзғоримизга баракани
ниятларимизга ижобатни
насиб этсин 🤲
Ой давомида дуоларда бирга бўлайлик!
Рамазон муборак бўлсин! 🌙✨

2 days ago | [YT] | 105

Shuhrat Usmonov

Бир инсон сартарошхонага келди. Соч-соқолини калталатиш вақтида мижоз ва сартарош Аллоҳ борасида суҳбатлаша бошлашди. Сартарош:
- Нима десангиз денг, лекин мен Аллоҳнинг борлигига ишонмайман!
- Нега? - сўради мижоз.
- Аллоҳнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун кўчага чиқишнинг ўзи кифоя. Ўзингиз айтинг-чи, агар Аллоҳ бор бўлса нега шунча инсонлар мажруҳ ва муҳтож? Нега етим болалар кўп? Агар У мавжуд бўлганида шунча ғам-қайғулар бўлмасди. Аллоҳ шунча бандаларини севса, нега уларни бундай аҳволга тушиб қолишига жим турибди?

Мижоз бироз ўйланиб қолди. Сартарош ўз ишини якунлагач, мижоз секин ўрнидан туриб, костюмини кийиш учун илгич томон юрди. Шу пайт ташқарида соч-соқоли ўсиб кетган қаровсиз инсонга кўзи тушди. Сартарошни ёнига чақириб, қўлини бигиз қилиб ҳалиги инсонга ишора қилиб:
- Сартарошлар ҳам мавжуд эмас! - деди ва секин салондан чиқиб кетди. Ортидан сартарош таажжуб ила чиқиб:
- Қанақасига? Ахир сизга мен хизмат кўрсатмадимми? Мен сартарош эмасманми унда? - деди.
- Йўқ! Сартарошлар мавжуд эмас! Бўлмаса ер юзида шу одамга ўхшаган, соч-соқоли ўсиб кетган инсонлар кўп бўлмасди!
- Бунда сартарошни нима алоқаси бор? Ахир уларни ўзлари менга келмайдику!
- Гап ҳам шунда, дўстим! Аллоҳ мавжуд! Шунчаки одамлар Унга бормайди. Шу сабабли ҳам ер юзи жабрдийда ва мазлумларга тўлган!

1 week ago | [YT] | 113

Shuhrat Usmonov

Барвақт қаришга олиб келувчи одатларимиз

Баъзи одатлар одамнинг эрта кексайишига сабабчи бўлиши мумкин.

‼️Кам ухлаш

Меъёридан кам ухлаш терида барвақт қариш белгилари пайдо бўлишига ва муҳитнинг зарарли таъсирини қайта тиклаш қобилиятининг пасайишига олиб келади.

‼️Ширинликни кўп ейиш
Ширинликни меъёридан кўп истеъмол қилиш – умрни қисқартирувчи энг зарарли одатлардан бири ҳисобланади.
‼️Қуёшда кўп юриш

Ёшликни сақлаб қолишни хоҳлайсизми? Қуёшли пайтларда СПF-15 кремидан фойдаланинг, қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак тақинг, шляпа кийинг.
‼️Терини скраблаш

Скраб ёки терини тозалашнинг бошқа усулларини суиистеъмол қилиш терининг барвақт қаришининг тезлашувига олиб келади. Айниқса аёллар учун терини қўпол равишда тозалаш – қариликни тезлаштирувчи йўл ҳисобланади.

‼️Кам ҳаракатланиш
Мунтазам равишда кам ҳаракатланиш – юрак-томир, саратон, диабет касалликларининг келиб чиқиш хавфини кучайтирувчи омил ҳисобланади.

2 weeks ago | [YT] | 32

Shuhrat Usmonov

Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади.
Уни очсанг, шайтон йиғлайди.
«Бисмиллаҳ»ни айтсанг, ичидан зил кетади.
Тиловатни бошласанг, беҳуш йиқилади.
Ушбу ҳикматни бировлар билан баҳам кўрмоқчи бўлсанг, сени тўхтатишга ҳаракат қилади. Бироқ иймонинг шайтондан кучлидир, иншааллоҳ.


«Ҳаётнинг 14 ҳикмати»

1.  Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2.  Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3.  Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4.  Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5.  Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6.  Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7.  Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8.  Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9.  Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10.  Энг катта жудолик – умидсизлик.
11.  Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12.  Ҳаётда энг катта тухфа – олий жаноблик.
13.  Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14.  Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

3 weeks ago | [YT] | 56

Shuhrat Usmonov

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.



Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш. 

Тафаккур қилинг!


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

• “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.
• Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

🌙❄️ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

✨ Хамиша саждага эгилиб бошлар,
✨ Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
✨ Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
✨ Тақводор диндошим ЖУМА МУБОРАК!!!

❄️ Аллоҳим ушбу ойда ва фаслда барчамизга қут барака оиламизга соғлик ато этсин 🤲

🕌БАРЧАНГИЗГА ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Каналимизга хуш келибсиз 🤝
ИншаАллоҳ, биргаликда 100 000 обуначига етамиз!
Қўллаб-қувватлаётган барча обуначиларга катта раҳмат 🙏
📌 Канал ривожи учун донат (хомийлик):
4073 4200 2130 6968 visa

5614 6820 0343 0420 uzcard

Барча карталар Shuhrat Usmonov номида.
Сизнинг ёрдамингиз — каналимиз кучайиши,
янги ва фойдали контентлар учун катта сабаб!
Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин 🤲

4 weeks ago | [YT] | 151

Shuhrat Usmonov

​❤️​​​​АЁЛ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШ... 

Эркаклар учун

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;

– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;

– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.

– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;

– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;

– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;

– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;

– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;

– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;

– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;

– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;

– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;

– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;

– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;

– Дoим тoзa-пoк бўлинг;

– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;

– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;

– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;

– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

1 month ago | [YT] | 114

Shuhrat Usmonov

​Бахтли яшаш қоидалари
Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!
10. Энг асосийси, Оллохга хамд айтиш бошланг бе бисмилах иш бошламанг

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
12. Барака буюкларингизда  (Рафиий)
13. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).


Бугун жума — дуолар осмонга кўтариладиган, раҳмат эшиклари кенг очиладиган кун…
Илоҳий меҳр соясида юрайлик, азизларим. 🌸

Аллоҳим, ҳар бир тонгимизни Мадинадаги саҳарлардек сокин,
ҳар бир кечамизни Муздалифадаги шомлардек пок қилсин.

Қадамларимиз ҳар бири жаннат сари босилган бўлсин, ниятимиз Сенинг ризойинга етказсин.

Дилимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга соғинч,
тилимизда саловот, кўзимизда умид нури порласин…

Бугун айтилган дуоларингиз осмонларга етиб, энг гўзал тарзда қабул бўлишини Аллоҳдан сўрайман...

Энг яқин инсонларимга жума айёми муборак бўлсин 🤲
Яқинларга биринчилардан бўлиб жўнатинг 🌙


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Каналимизга хуш келибсиз 🤝
ИншаАллоҳ, биргаликда 100 000 обуначига етамиз!
Қўллаб-қувватлаётган барча обуначиларга катта раҳмат 🙏
📌 Канал ривожи учун донат (хомийлик):
4073 4200 2130 6968 visa

5614 6820 0343 0420 uzcard

Барча карталар Shuhrat Usmonov номида.
Сизнинг ёрдамингиз — каналимиз кучайиши,
янги ва фойдали контентлар учун катта сабаб!
Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин 🤲

1 month ago | [YT] | 283

Shuhrat Usmonov

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

• “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.
• Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.


Тўрт хил эркакни аёллар ҳеч ҳам ёқтирмайди:
1. Бахил эркакни.
2. Ҳар қандай аёлни ёқтираверадиган эркакни.
3. Ўзида бир қанча камчилиги бўла туриб, мукаммал аёл қидирган эркакни.
4. Аёлнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмай, арзимас нарсаларга ҳам койийверадиган эркакни.

1 month ago | [YT] | 91

Shuhrat Usmonov

«Бомдод намозини бой бериш таъзия ва ҳамдардлик билдиришга арзигулик катта мусибатдир».

Ҳасан Басрий айтдилар:

“Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз “нажот”га яқин туради?! “Ҳайя аълас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!” (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!”




Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.

Шунда бир киши:
— Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер, деб айтмайсиз? — деди. У зот:
— Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган, Унинг зиммасидадир. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий  аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади.
Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, соғлом бўлади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади, — деди.

Аллоҳим! Бизга берган ҳамма нарсангга барака ёғдир!

1 month ago | [YT] | 201

Shuhrat Usmonov

• Аллоҳ менга бир нарса берсин, деб эмас, балки Аллоҳ мендан рози бўлсин, деб ибодат қилинг!
• Агар У Зот сиздан рози бўлса, неъматларига кўмиб ташлайди!

4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.

18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.

23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.

25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.

28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.

30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.

35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.

45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.

50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.

55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.

60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.

65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.

70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.

75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.

80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.

85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

«Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир».

("Рум" сураси, 54-оят).

1 month ago | [YT] | 207